Муроджон Ахмадалиевдан камарларни тортиб олишмоқчи
Профессионал боксчимиз, биринчи ярим енгил вазн тоифасида (55.3 кг) WBА ва IBF камарлари эгаси Муроджон Аҳмадалиев ўз камарларини 8 апрель куни Америка Қўшма Штатларининг Техас штатида бўлиб ўтадиган бокс оқшомида филиппинлик Марлон Тапалесдан ҳимоя қилади.
Тапалеснинг промоутери Шон Гиббонс унинг ҳолати ҳақида фикр билдирди.
"Унинг ҳолати ва танаси "дахшатли" кўринишда. Филиппин яна бир жаҳон чемпионига эга бўлишига оз фурсат қолди", - дейди Шон Business Mirror нашрига.
Марлон Тапалес (39-3, 19КО) ҳам Аҳмадалиевга тегишли камарларни тортиб олишни мақсад қилганини яшириб ўтирмади.
"Биз тўхтамаймиз ва чемпион бўлмагунимча ватанимга қайтмайман",-дейди Тапалес.
Фикрлар