Муросасиз кечган дербида "Қўқон" иродали ғалабани қўлга киритди

Хабарингиз бор, кеча Суперлига янги мавсумига старт берилган эди. Бугун Яйпанда дебютант "Турон" клуби 1-тур доирасида "Қўқон-1912" жамоасини қабул қилди. Ўта қизғин кечган баҳс қўқонликларнинг 1:2 ҳисобидаги иродали ғалабаси билан якунланди.

"Турон"нинг ягона голига ҳужумчи Жасурбек Ҳакимов муаллифлик қилган бўлса, "Қўқон-1912"нинг 2 голи Мўминжон Мелиев ҳамда Мурод Холмуҳамедовларнинг номига ёзилди.

Шу тариқа, дербида меҳмон жамоа ғалаба қозонди. Жамоа мухлисларини табриклаймиз!

  • Суперлига
  • 1-тур

Турон

  • Жасур Ҳакимов 50'
1 : 2

10/03/2021 16:15

Қўқон-1912

  • Мўминжон Мелиев 39'
  • Мурод Холмуҳаммедов 64'

  • 90+4'

    Учрашув якунланди! "Қўқон-1912" дербида иродали ғалабани қўлга киритди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+2'

    Туронда стандарт вазият юзага келди, бироқ Музаффаровнинг зарбаси ноаниқ чиқди!

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 86'

    Уххххх!!! Норбековнинг зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди!!!

  • 85'

    Ўзгариш: жароҳат олган Бекмуродов ўйинни давом эттира олмайди, унинг ўрнига майдонга Иқбол Маликжонов тушди

  • 83'

    Бекмуродовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. У ўйинни давом эттиролмаса керак.

  • 79'

    Бекмуродовга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Жарима зарбаси.

  • 78'

    Ажойиб ҳужум Норбековнинг офсайдда қолиб кетганлиги боис тўхтатилди.

  • 74'

    Мезбонларда ўзгариш бўлди
    Жавоҳир Соҳибов ўрнига Кваме Кари Кари майдонга тушди

  • 73'

    Унинг зарбаси узатмага айланди. Музаффар Абдуллаев маҳорат кўрсатди...

  • 72'

    Яна Музаффаров стандарт вазиятдан зарба йўллайди. Бу сафар хавфли бўлиши мумкин.

  • 72'

    Қайтган тўпга мезбон футболчи ноаниқ зарба йўллади.

  • 71'

    Музаффар Музаффаровнинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди!

  • 68'

    Яна бир ўзгариш: Мўмин Мелиевнинг ўрнига Ойбек Рустамов майдонга тушди

  • 66'

    Ўзгариш: Муҳаммаданас Хасанов ўрнига Сардор Азимов майдонга тушди.

  • 64'

    ГОООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Қўқон-1912" ҳисобда олдинга ўтиб олди!

    Мурод Холмухаммедов жарима тўпидан йўллаган аниқ зарбаси билан дарвозани ишғол этди.

  • 61'

    Ашурматов шогирдлари тўп назоратини қўлга олишга уринмоқда.

  • 59'

    Фозил Мусаев Абдураҳмон Абдулҳақов ўрнига майдонга тушди.

  • 56'

    Яйпанда ёмғир кучайди. Табиийки, бу футболчиларга таъсир кўрсатмай қолмаяпти.

  • 54'

    Қанотдан берилган зарбани "Турон" дарвозабони қайтаришга муваффақ бўлди.

  • 53'

    Ҳисобдаги фарқни йўққа чиқарган майдон эгалари тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қилмоқда.

  • 50'

    ГОООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Мезбонлар ҳисобни теншлаштирди!

    Жарима майдони марказига етказиб берилган тўпни Жасур Ҳакимов дарвозага киритди.

  • 48'

    Иккинчи бўлимни майдон эгалари фаолроқ бошлади.

  • 46'

    Мезбонлар таркибида ҳаракат қилган Даврон Умировнинг ўрнига  Бо Йонг Ким майдонга тушди

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 45+1'

    Танаффус!

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Меҳмонов ҳамда Мелиев ўзаро тортишиб кетди. Ҳакам вазиятни ўнглади.

  • 43'

    Мўлиев ҳужумда қоида бузди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 41'

    Ҳисобда олдинга ўтиб олган меҳмонлар фаоллик кўрсатишда давом этмоқда.

  • 39'

    ГООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

    Мўминжон Мелиевнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган кучли зарбаси дарвоза тўридан жой олди.

  • 38'

    Мурод Холмухаммедовга тиббий ёрдам керакка ўхшайди.

  • 36'

    Бурчакдан "Турон" жарима майдони марказига етказиб берилган тўпни дарвозабон эгаллаб олди.

  • 34'

    Жамоадоши узатган тўпга Собиржонов ета олмади.

  • 32'

    "Қўқон-1912" футболчиси урган гол ўйиндан ташқари ҳолат туфайли инобатга олинмади.

  • 31'

    Тўпни қўли билан тўхтатиб қолган Дайан Пониевич огоҳлантирилди.

  • 31'

    Жарима майдонига етказиб берилган тўпни "Қўқон-1912" дарвозабони эгаллаб, жамоасининг тезкор қарши ҳужумини бошлади.

  • 29'

    Катта тезлик олган Норбеков тўпни ўзидан бироз узоқлаштириб юборди. Мезбонлар эркин зарба билан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 27'

    "Турон" футболчисининг узоқ масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 25'

    Ўйин темпи бироз пасайди. Томонлар эҳтиёткорликка урғу бермоқда.

  • 23'

    Мерзляковнинг жарима майдони марказига узатган тўпига биринчи бўлиб дарвозабон етиб борди.

  • 22'

    Ашурматов шогирдлари фаолликни қайтариб олди.

  • 20'

    Холмухаммедовнинг зарбасидан кейин тўпни дарвозабон ушлаб олди.

  • 19'

    Собиржоновга нисбатан ишлатилган қўполлик натижасида қўқонликлар яхши стандартга эга бўлди.

  • 17'

    Ҳисоб очилиши мумкин эди! Жасур Ҳакимовнинг яқин масофадан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

  • 15'

    Яйпанликлар позицион ҳужум уюштирмоқда.

  • 12'

    "Қўқон-1912" жарима майдонига яқин ҳудудда стандартга эга бўлди. Аммо Ҳасановнинг узатмасига жамоадошлари ета олмади.

  • 10'

    Бурчадан "Турон" жарима майдонига етказиб берилган тўпни мезбонлар қайтарди.

  • 7'

    Қўқонликлар бурчак тўпидан наф чиқара олмади. Ҳимоячилар тўпни узоқлаштирди.

  • 5'

    "Турон"нинг тезкор қарши ҳужумини Мерзляков бартараф этди.

  • 3'

    Майдон эгалари дастлабки дақиқалардан фаоллик намойиш этмоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!