Мусиала жароҳатидан кейин машғулотларга қайтди
«Бавария»нинг ҳужумкор яримҳимоячиси Жамал Мусиала яна тўп билан машғулотларга қайтди. Бу ҳақда Kicker нашри мухбири Мануэль Кришель хабар берди.
Манба маълумотига кўра, немис яримҳимоячиси терма жамоа сафида олган жароҳатидан сўнг майдонга қайтишга яна бир қадам яқинлашди. Таъкидланишича, футболчи тўп билан индивидуал машғулотларни бошлаган ва тўлиқ формага қайтиш устида ишлашни давом эттирмоқда.
Жорий мавсумда 23 ёшли Мусиала барча мусобақалар доирасида тўртта ўйинда майдонга тушди, икки бор рақиб дарвозасини ишғол этди ва бир марта голли узатма муаллифига айланди.

Фикрлар