Муссо Рафиньяга жавоб берди: "Бу ўғирлик эмас, биз майдонда ютдик"

"Атлетико" дарвозабони Хуан Муссо "Барселона" Чемпионлар лигасидан чиқиб кетганидан кейин ҳакамлик борасида айтилган танқидларга муносабат билдирди.

Маълумки, мадридликлар икки ўйин натижасига кўра каталонияликларни чорак финалда мусобақадан чиқариб юборди. Биринчи учрашувда "Атлетико" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, жавоб баҳсида 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганига қарамай, умумий ҳисоб улар фойдасига ҳал бўлди.

Жавоб ўйинидан кейин жароҳати сабаб майдонга тушмаган Рафинья бош ҳакам Клеман Тюрпен фаолиятини қаттиқ танқид қилиб, "Бу ўғирлик, ҳакамликда жуда кўп муаммолар бўлди", дея фикр билдирганди.

Бу гапларга жавоб қайтарган Муссо рақиб томонга учта пенальти берилмаган ёки тўртта қизил карточка кўрсатилмагани йўқлигини таъкидлаб, буни "ўғирлик" деб аташ нотўғри эканини айтди.

"Рафинья нима демоқчи бўлганини тушунаман, ҳар қандай инсон шундай фикр билдириши мумкин. Мен ҳар кимнинг қарашини ҳурмат қиламан. Лекин келинг, буни ўғирлик демайлик, чунки бу ҳеч нарсани ўзгартирмайди.

Биз майдонда ғалаба қозондик, сафарда уларни 2:0 ҳисобида мағлуб этдик. Афсуски, футболда сўнгги умид фоли — бу қизил карточка", — деди Муссо.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!