Мухлисларсиз ўтадиган "Андижон" - "Бухоро" ўйини олдидан

Жамоамизнинг “Бухоро”га қарши ўйини ҳамманинг эътиборида бўлиб турибди.

Жорий йил ҳисобидан иккала клубларнинг бу учинчи тўқнашувига айланади.

Дастлаб ўзимиздаги баҳсда ҳисоб очилмаганди - 0:0 Бухоро майдонидаги учрашув драматик тарзда кечиб, унда “Андижон”нинг қўли баланд келган - 1:2.

Олдинда ушбу жамоалар иштирокида яна иккита беллашув бор. Клублар юқори бешталикка ажралгач, дастлабки даврадагиси 10 октябрда бўлиб ўтади.

превью анд

Шу кунгача “Андижон” билан “Бухоро” 50 маротаба майдонда тўқнаш келдилар. Шундан 15 тасида жамоамизнинг қўли баланд келган. “Бухоро”да эса 21 та ғалаба бор. Қолаверса, 14 та ўйинда кучлар тенг келган. “Андижон” ўзаро ўйинларда 66 та гол урган ва 81 марта тўп ўтказиб юборган.

Факт шуки, жамоаларнинг ўзаро охирги 5 та ўйинидан бери “Андижон” ютқазмаяпти.

Суперлига сари катта қадам ташлаётган жамоамиз ўз ғалабаси билан ишқибозларни қувонтиришга умид қиламиз.

Эслатиб ўтамиз, дисквалификация сабабли “Андижон” – “Бухоро” ўртасидаги ўйин мухлисларсиз ўтади.

“Андижон” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!