МЮ 85 миллионга сотиб олган юлдузини текинга қўйиб юборади

"Манчестер Юнайтед" келаси ёзда якунланадиган ҳужумчи Жейдон Санчо билан шартномани яна бир йилга узайтирмайди. Бу ҳақда The Sun хабар бермоқда.

Манбага кўра, "қизил иблислар" меҳнат шартномаси узайтирилган тақдирда Санчонинг эҳтимолий трансферидан маблағ ишлаб олиш учун таваккал қилмасликни маъқул кўришган. Манкунианликлар 25 ёшли вингерга яна бир йил давомида ҳафтасига 200 минг доллар (170 минг евро) тўламоқчи эмас.

Transfermarkt маълумотларига кўра, "Manchester Юнайтед" Санчони 2021 йилнинг ёзида "Боруссия" Дортмунддан 85 млн еврога сотиб олган. 2025 йил сентябрида ҳужумчи мавсум охиригача ижара асосида "Астон Вилла"га ўтди. Манкунианликлар сафида vinger барча мусобақаларда 83 та ўйин ўтказиб, 12 та гол ва олтита голли узатмани амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!