МЮ афсонаси: “Аморим бу борада тен Ҳагдан фарқ қилади”

“Манчестер Юнайтед” собиқ футболчиси Рио Фердинанд клубнинг янги мураббийига айланган Рубен Аморим ҳақида ўз фикрларини билдирди.

-Яқинда Нани билан гаплашдим. У менга, Аморим гапни айлантирмайдиган, тўғридан-тўғри ва очиқ гапирадиган инсон эканини айтди. Менимча, айнан шу харизмаси билан Рубен тен Ҳагдан катта фарқ қилади,-деди англиялик собиқ ҳимоячи.

Португалиялик мураббий МЮда 11 ноябрьдан ишга киришади. Унгача жамоани Руд ван Нистелроой бошқаради.

“Қизил иблислар”нинг навбатдаги ўйини 3 ноябрь "Челси"га қарши бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!