
МЮ "Бавария" етакчисини сотиб олмоқчи
Мюнхеннинг "Бавария" клуби ва Англия терма жамоаси марказий ҳужумчиси Харри Кейн яна Англия Премьер-лигасига қайтиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Грехем Бейли хабар бермоқда.
Журналистнинг маълумотларига кўра, Кейнни "Манчестер Юнайтед" ўз сафига қўшиб олишга қизиқмоқда. "Қизил иблислар"нинг эгаси Жим Ретклифф 31 ёшли бомбардирнинг трансферини шахсан талаб қилмоқда.
Харри "Бавария" таркибида 2023-йилнинг августидан бери тўп сурмоқда. Мюнхен клуби билан шартномаси 2027-йилнинг ёзигача амал қилади, трансфер қиймати эса 90 миллион еврога баҳоланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Кейн АПЛ тарихидаги иккинчи энг яхши тўпурар, унинг ҳисобида 213 та гол бор.
Фикрлар