МЮ "Боруссия" футболчисига 7-рақамни ваъда қилмоқда
"Манчестер Юнайтед" "Боруссия Дортмунд" ярим ҳимоячиси Жейдон Санчони жамоага олиб келиш устида иш олиб бормоқда.
Independent.ie нашрининг хабарига кўра, инглизлар 20 ёшли футболчига ҳафтасига 400 минг евро маош беришга тайёр. Бундан ташқари, ўз вақтида Жорж Бест, Эрик Кантона, Дэвид Бекхэм, Майкл Оуэн ва Криштиану Роналду каби футболчиларга тегишли бўлган 7-рақамни ҳам ваъда қиляпти.
"Қизил иблислар" раҳбарияти ярим ҳимоячи учун 130 млн евродан воз кечишга тайёр. Бугунги маълумотларга кўра, МЮ футболчининг агенти билан музокарага киришиб улгурган.
Маълумот учун, Санчо Бундеслиганинг жорий мавсумида 23 та баҳс ўтказиб, 14 та гол урди ва яна 15 та ассистлик вазифасини бажарди.
Фикрлар