МЮ Бруно Фернандешнинг шартномасини қайта кўриб чиқмоқчи

CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячи Бруно Фернандеш билан шартномани узайтиришга ҳозирлик кўрмоқда.

Tecno

Sun Sport хабарига кўра, инглиз клуби футболчининг маошини каррасига оширишни режалаштирмоқда. Агар келишув имзоланса, португалиялик жамоанинг энг кўп маош олувчи футболчилари қаторига киради.

2020 йил январида "қизил иблислар" сафини тўлдирган Фернандеш жорий мавсумда барча турнирларда 40 та ўйинда майдонга тушиб, 22 та гол киритиб, 13 та голли узатма берди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию