МЮ бу футболчи трансферидан воз кечиш ниятида эмас

CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" "Брайтон" ярим ҳимоячиси Карлос Балеба трансферидан воз кечмаганини маълум қилди. Бу ҳақда "Topskills  Sports UK" нашри хабар бермоқда. 

Tecno

Манба маълумотига кўра, "қизил иблислар" ёзги трансфер ойнасида Балебани ўз сафига қўшиб олишни режалаштиряпти. Бироқ "чайкалар" хавбекни сотмаслиги қарор қилган. Клуб раҳбарияти камерунлик футболчи учун 115 миллион евродан кам бўлган таклифни кўриб чиқиш ниятида эмас. 

22 ёшли футболчининг айни вақтда трансфер бозоридаги нархи 60 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзигача амал қилади.

Эслатиб ўтамиз, Карлес жорий мавсум "Брайтон" сафида 19 та учрашувда майдонда ҳаракат қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!