МЮ ҳимоячиси 4 йилга қамалиши мумкин
Ads

"Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси Андер Эррера 2011 йилда бўлиб ўтган "Сарагоса" ҳамда "Леванте" жамоалари ўртасидаги келишилган ўйинда иштирок этганликда гумон қилинмоқда.

Daily Mail нашрининг ёзишича Испания прокуратураси Эррерани 4 йил қамоқ жазосига ҳукм қилишларини сўрамоқда. Ёки 28 ёшли футболчи 6 йил футболдан четлатилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Испания қонунчилигига кўра 2 йилгача бўлган қамоқ жазоси жаримага алмаштирилиши мумкин.