МЮ клуб рекордини такрорлади

"Манчестер Юнайтед" Англия Премьер-лигаси 29-турида "Кристал Пэлас" билан беллашади ва голсиз дурангга имзо чекди.

Бу Уле-Гуннар Сульшер бошчилигидаги жамоа учун жорий мавсумдаги олтинчи мана шундай дуранг бўлди. Шунингдек, клуб сўнгги беш ўйинда тўрт маротаба муроса кўчасини танлади.

Opta портали маълумотига кўра, "қизил иблислар" ушбу натижа бўйича ўз рекордларини такрорлади. 2004/05 ва 2016/17 мавсумда ҳам МЮ олтита голсиз дуранг қайд этган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар