МЮ посбонини "Ньюкасл"да кутишяпти
"Манчестер Юнайтед" дарвозабони Дин Хендерсонга "Ньюкасл" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Британия манбаларининг хабар беришича, футболчи аллақачон "қарғалар" билан келишувга эришган.
У Манчестер клубида биринчи рақамли дарвозабон ролига эга чиқа олмади. Дин бошланғич таркибда камдан-кам кўриниш берди.
Кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида ҳам англиялик посбон жамоасини ўзгартиришга қарор қилган. Айни пайт Хендерсоннинг МЮдан кетиши деярли аниқ бўлиб улгурган. Маълумотларга қараганда, "Ньюкасл"да унга асосий дарвозабон роли ишониб топширилади.
Фикрлар