МЮ қишда "Челси"га керак бўлмаган футболчини таркибга қўшиб олмоқчи
"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти қишки трансфер ойнасида жамоа таркибини кучайтиришни режалаштирмоқда. Transfer News Live нашрининг хабар беришича, “қизил иблислар”нинг бу борадаги эътибори “Челси” ҳимоячиси Бен Чилуэллга қаратилган.
Таъкидлаш керакки, "аристократлар" бош мураббийи Энцо Мареска ёзда Чилуэллни жамоадан кетказишга ҳаракат қилган. Бироқ англиялик ҳимоячи Лондон клубида қолди ва мураббий уни умумий гуруҳга қайтаришга мажбур бўлди.
Бен жорий мавсум "Челси" сафида Англия Лига кубоги учрашувида майдонга тушди. Нуфузли Трансфермаркт портали экспертлари 27 ёшли Бенни 22 миллион еврога баҳоламоқда.
"Манчестер Юнайтед" айни дамда АПЛ турнир жадвалида 14-ўринни эгаллаб турибди.
Фикрлар