МЮ қишки трансферлар даврида футболчи сотиб олмайдими?

  • 11 январь, 2020, 15:23
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" клуби ўзининг қишки трансферлар давридаги режаларига аниқлик киритиб олди. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра “қизил иблислар” январда футболчиларни фақатгина ижарага олишмоқчи.

Бунга сабаб МЮ кўзлаётган асосий футболчилар - Кристиан Эриксен ("Тоттенхэм") ҳамда Жейдон Санчо ("Боруссия") ҳозирда трансферга қўйилишмаган ва шу боис уларни сотиб олиш имконсиз.

Маълумот учун, “Манчестер Юнайтед” АПЛнинг ортда қолган 21 та туридан сўнг мусобақа жадвалида 6-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!