“МЮ” собиқ ярим ҳимоячиси “Тоттенхэм”га ўтишга яқин турибди

 

“Кристал Пэлас” ярим ҳимоячиси Уилфрид Заха ўз фаолиятини “Тоттенхэм”да давом эттиришга яқин турибди. Бу ҳақда Daily Express нашри маълум қилмоқда.

Маълумотларга қараганда “шпорлар” “МЮ” собиқ футболчиси учун 12-18 миллион фунт стерлинг таклиф қилган. Аммо музокаралар самара бермагач, “Тоттенхэм” суммани 25 миллион фунтгача оширди.

Таъкидлаш керакки, Уилфрид Заханинг “бургутлар” билан амалдаги келишуви 2020 йилгача мўлжлланган.

Жорий мавсумда иқтидорли футболчи Англия чемпионатининг 16 ўйинида майдонга тушиб, 3 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!