Исломбек Исмоилов "Бунёдкор" устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди

"Нефтчи" бош мураббийи Исломбек Исмоилов "Бунёдкор"га қарши тўқнашувдан сўнг матбуот анжуманида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 
 
"Биринчи навбатда мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Шунингдек, ғалаба билан табриклайман. Икки жамоа ҳам ҳужумкор ўйнашга ҳаракат қилди. Вазиятлардан фойдаланганимизда ҳисоб янада йирикроқ бўлиши мумкин эди". 

"Пахтакор"дан учралган мағлубиятдан сўнг машғулотларда футболчилар билан гаплашдингизми?

"Пахтакор билан ўйиндан сўнг футболчилар гаплашиб, тезроқ унутишга интилдик ва навбатдаги ўйинга тайёргарлик кўришга ҳаракат қилдик. Тақвим зич бўлгани боис, биз бу учрашувга кўпроқ тайёргарлик кўрдик ва 100% тайёр ҳолат бу ўйинга етиб келдик". 
 
"Нефтчи"нинг кейинги "Насаф". Қаршиликларнинг сўнгги икки баҳсида ҳакам ва қизил карточка билан муаммолар бўлмоқда. Бундан хавотир олмаяпсизми? 
 
"Энди бу Насаф билан содир бўлаётган вазият. Бу футболнинг бир қисми. Бизнинг вазифамиз майдонда максимал даражада ҳаракат қилиш. Футболда ҳар хил ҳолат бўлади. Кўрамиз, биз фақат ўз ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз". 
 
"Нефтчи" сўнгги ўйинларда кўпроқ фол қиляпти, бу қарши ҳужумни тўхтатиш учун сўнгги чорами ёки мураббийлардан кўрсатма бўлганми? 
 

"Биз юқорида ўйнашга ҳаракат қиляпмиз, шу сабаб орқароқда бўшлиқлар пайдо бўлади. Шунингдек, ўйиндан аввал бу бўйича ҳам маслаҳатлар берилади, агар қоида бузмасдан тўпни олиб қўйиш имкони бўлса, фол қилинмайди. Агарда қарши ҳужумга қўйиб юбораётган бўлсак, қоида бузишга мажбур бўламиз". 
 
Жамоа реализациясида муаммо кўряпсизми? 
 
"Биз мусобақада 19 та гол урдик. Мавсум аввалидаги учрашувларда йирик ҳисобларда ғалаба қозондик ва кўпроқ гол урдик. Ҳар доим ҳам биз кўп гол ура олмаймиз, лекин ҳар бир вазиятдан фойдаланишга ҳаракат қиламиз". 
 

Май ойида терма жамоада яна йиғин бўлиб ўтади. Ушбу вақт оралиғида эса Ўзбекистон кубоги баҳслари ўтказилади. Мазкур тўқнашувларда ротациялар бўлиши мумкинми? 
 
"Биз ҳар бир беллашувда ротация қиляпмиз. Лекин кубок ўйинларида кўпроқ ёшларга эътибор берамиз. Бундан ташқари, жамоанинг мақсади ҳам шу". 
 

Матбуот анжумани якунланганидан сўнг журналистлар Исломбек Исмоиловдан Европа Чемпионлар лигаси чорак финал жавоб баҳслари олдидан савол сўрашганда шундай жавоб берди: 
 
"Ҳали "Реал Мадрид" камбэк қилади!"

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!