МЮ суперфутболчидан рад жавобини олди
“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти анчадан буён “Вест Хэм” етакчиси Деклан Райсни трансфер қилишни истаётган эди.
Бироқ, истеъдодли футболчи Лондонни тарк этмаслигини ва Манчестерга кўчиб ўтиш нияти йўқлигини билдириб, Сульшер жамоасининг таклифини қабул қилмади.
Маълумотларга қараганда, Деклан Райс “Вест Хэм”ни тарк этадиган бўлса, фақатгина “Челси” жамоаси таркибига қўшилиши мумкин экан. Чунки футболчи 14 ёшига қадар айнан ушбу клуб академиясида футбол сирларини ўрганган.
Бироқ, Роман Абрамович жамоасига ҳам Декланни ортга қайтариш осон бўлмайди. Чунки унинг бугунги кундаги трансфер суммаси 85 миллион еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар