Ads

 

“Манчестер Юнайтед” клуби тарбияланувчиси, Уэльс термаси тарихидаги энг яхши футболчилардан бири Райан Гиггз миллий терма жамоани бошқаришга тайёр эканини билдирди.

“Мен “Манчестер Юнайтед” клубида узоқ йиллар тўп сурганман, Уэльс термаси шарафини ҳимоя қилганман. Албатта, бу икки жойда ишлашни хоҳлардим. Мен Уэльс футбол федерацияси билан алоқага чиқмадим, аммо менга термани бошқариш қизиқ”, – деди Райан Гиггз.  

Аввалроқ Тони Пьюлис, Крэйг Белами ва Тьерри Анри Уэльс термасида ишлашга қизиқиш билдирган эди.