МЮ трансферлар бўйича бир қарорга келди
"Манчестер Юнайтед" ёзда трансфер қилинадиган футболчилар бўйича бир қарорга келди. Бу ҳақда "Тhе Touchline" нашри хабар бермоқда.
Манбада берилган маълумотга кўра, "қизил иблислар" ёзги трансфер ойнасида бор эътиборини АПЛда ўзини кўрсата оладиган футболчиларга қаратади. Қайд этилишича, клуб раҳбарияти Мбемо ва Кунья каби ўйинчиларни изламоқда.
Маълумот учун, МЮ айни вақтда АПЛ турнир жадвалида 26 та ўйинда 45 очко жамғарган холда 4-поғонани эгаллаб турибди.
Фикрлар