МЮ ва "Челси" битта футболчини талашмоқда
"Манчестер Юнайтед" ва "Челси" "Борнмут" футболчиси Тайлер Адамсни ўз сафига қўшиб олиш учун ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда "Cаught Offise" нашри хабар бермоқда.
Манбада берилган маълумотга кўра, "Борнмут" Адамс трансферидан 30-40 миллион евро ишлаб олишни мақсад қилган. 26 ёшли футболчининг қишки трансфер ойнасида янги клубга ўтиш эҳтимоли камроқ. Катта эҳтимол билан футболчининг кетиши ёзда амалга ошиши мумкин.
Тайлернинг ҳозирда "Траснфермаркт" порталидаги нархи 25 миллион еврога баҳоланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, хавбек жорий мавсум "гилослар" сафида 16 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол киритди ва 1 та голли узатма амалга оширди.



Фикрлар