МЮ ва “Челси” “Боруссия” юлдузига қизиқмоқда
Дортмунднинг “Боруссия” клуби қанот ҳужумчиси Карим Адейемига Англиянинг “Манчестер Юнайтед” ва “Челси” клублари қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақида Teamtalk хабар берди.
Манбанинг такидлашича, икки гранд клуб ҳам 24 ёшли футболчига жиддий қизиқмоқда. Германиялик футболчи ҳали “Боруссия” билан янги шартнома бўйича музокара бошламаган. Футболчининг амалдаги шартномаси 2027 йил якунига етади. Клуб рахбарияти уни текинга қўйиб юборишни хоҳламайди, шу сабабли футболчини 69 миллион еврога сотиб юборишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда Адейеми барча мусобақаларда 39 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол ва 6 та асcист қайд этган.
Абдувалиев Азизбек

Фикрлар