МЮ ва "Реал" яна бир мавсум кутишмоқчи

"Боруссия Дортмунд" ҳужумчиси Эрлинг Холанд учун Европанинг қатор гранд клублари кураш олиб боришмоқда.

Mirror нашри хабарига кўра, норвегиялик футболчини қўлга киритиш учун асосий даъвогар сифатида қаралаётган "Манчестер Юнайтед" ва "Реал" форвард учун таклифларини келаётган ёзда юборишмоқчи эмас.

Манбага кўра, Холанднинг "асаларилар" билан қишда имзолаган шартномасида уни 65 миллион еврога қўйиб юбориш банди киритилган бўлиб, у фақат 2022 йил ёзидагина кучга кириши мумкин.

Ҳозирги молиявий йўқотишлар даврида иккала клуб ҳам йирик харидларни амалга оширишга шошилишмаяпти. Шу сабабли  Холанд яна  бир мавсум Бундеслига клуби либосида тўп суриши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!