МЮ халоскори бўлган Гарначо "Олтин тўп" олган Майкл Оуэнни ортда қолдирди!

Бугун тунда "Манчестер Юнайтед" "Астон Вилла" билан куч синашди. Унда "қизил иблислар" ирода намойиш этиб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Мазкур беллашувда 19 ёшли Алехандро Гарначо дубль муаллифига айланди. Бу натижа орқали у "Boxing Day"да дубль муаллифи бўлган энг ёш футболчи (19 ёш 178 кунлик)га айланди. 

Ундан олдин бу номга Майкл Оуэн сазовор кўрилганди. 1999 йил 20 ёш 12 кунлигида Майкл "Ливерпуль" сафида "Ньюкасл" дарвозасига икки бор йўл топганди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!