МЮда қолиш яхшими ёки ёмон? Роналдунинг устози жавоб берди

Португалиялик мураббий Фернанду Сантуш Криштиану Роналдунинг МЮда қолиш қарори ҳақида гапирди. 

"Мен уни дунёнинг энг яхши футболчиси эканлигини кўп марта айтганман. МЮда қолиш қарорига келсак, бу унинг танлови. Бу яхши ёки ёмонлигини айтиш мен учун эмас. 

Бу унинг шахсий иши. Шуни айтишим мумкинки, "Манчестер Юнайтед"да ўйнаш имконияти ҳаммага ҳам берилавермайди. Криштиану йиллар давомида шу ишни қилиб келмоқда", - деди Португалия термаси устози. 

Эслатиб ўтамиз, 37 ёшли форвард 2003-2009 йиллар давомида "қизил иблислар" шарафини ҳимоя қилган. Шундан сўнг у "Реал" ҳамда "Ювентус" шарафини ҳимоя қилиб, 2021 йилда яна Манчестер клубига қайтди. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!