МЮга янги бош мураббий келса, Нистелрой нима қилади?
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи вазифасини бажарувчи Руд ван Нистелрой янги бош мураббий тайинланганидан кейин ҳам жамоада қолишга тайёрлигини айтди.
“Мен клубга ёрдамчи сифатида келганман. Энди қачон керак бўлсам ёрдамга тайёрман. Келажакда "Юнайтед"да исталган лавозимда қолишга тайёрман", - деди нидерландиялик мутахассис Sky Sports нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, жамоани 2022 йилдан буён бошқариб келаётган бош мураббий Эрик тен Хаг яқинла истеъфога чиқарилди. Руд ван Нистелрой бошқарувидаги “Юнайтед” эса кеча Англия лига кубоги доирасида ўз майдонида “Лестер”ни 5:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Жамоа тўққизта ўйиндан сўнг Премьер-лига турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда.
Бундан аввалроқ матбуотда "Манчестер Юнайтед" раҳбарият жамоа бошқарувига "Спортинг" устози Рубен Аморимни олиб келиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар