МЮнинг асосий таркиб футболчилари жароҳат олишди
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Уле Гуннар Сульшер УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 4-тури доирасида "Истанбул"га қарши ўйинда иккита футболчи жароҳат олгани ҳақида таъкидлаб ўтди.
"Виктор Линделёф умуртқасида оғриқ сезганлиги учун захирага олинди, Аарон Ван-Биссаканинг эса тўпиғи лат еган. Улар чемпионат ўйинларигача тикланиб олишларига умид қиламан", - дейди Сульшер.
Швециялик ҳимоячи иккинчи таймнинг бошидаёқ, Аксел Туанзебега алмаштирилди, қанот ҳимоячиси эса 59-дақиқада ўз ўрнини Брандон Уильямсга бўшатиб берди.
"Манчестер Юнайтед"нинг кейинги баҳси АПЛ 10-тури доирасида "Саутгемптон"га қарши бўлиб ўтади.
Фикрлар