МЮнинг янги сардори Магуайрнинг ҳолати ҳақида гапирди

Бруно Фернандеш қандай қилиб "Манчестер Юнайтед" сардори этиб тайинланганини айтиб берди.

“Тен Хаг буни бутун жамоа олдида қилмоқчи эди. Харри Магуайр билан боғлиқ вазият ҳақида ҳамма аллақачон билар эди, аммо кейинги сардор ким бўлишини ҳеч ким билмасди. Шундай қилиб, у жамоа йиғилишида ҳамма нарсани тартибга солди.

Харри мени табриклади ва мен учун хурсанд эканлигини айтди. Тушундимки, ҳозир у энг яхши ҳолатда эмас, унга қийин бўлса керак, лекин у мени табриклади ва бундан хурсандман. Сабаби, биз доимо яхши муносабатда бўлганмиз.

Очиғи, МЮ сардори бўлиш - катта шараф. Мен буни орзу ҳам қилмаганман.

Ўйлайманки, мен қандай бўлган бўлсам, худди шундай қоламан. Қилаётган ишимдан мамнунман ва ўз устимда давом этишим лозим", - деди Бруно. 






Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!