Начо "Реал"га ўз жавобини айтиши керак

Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячи Начони ўз сафида олиб қолмоқчи. 

Манба берган маълумотга кўра, футболчи Мадрид клубидан битимни яна бир йилга узайтириш таклифини олган. Футболчи 30 июнгача ўз жавобини бериши керак. Шу куни амалдаги шартнома муддати тугайди. 

У ўтган мавсум "қироллик клуби" сафида 45 беллашувда майдонга тушиб, 1 та гол уришга муваффақ бўлган. Яқинда Начо "қаймоқранглилар" билан олтинчи марта ЕЧЛда ғолиб чиқди. 



 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!