Надаль "Australian Open"да қатнашадими? Унинг менежери вазиятга ойдинлик киритди

Жаҳонниг иккинчи тартиб рақамли теннисчиси Рафаэль Надаль "Australian Open"да иштирок этмоқчилигини маълум қилди.

"Рафа "Australian Open"да қатнашиш учун Мельбурнга учади. Унинг ўзи буни тасдиқлади", - деди испаниялик ракетка устасининг менежери Бенито Перес-Барбадильо. Ушбу "Катта дубулға" таснифига кирувчи турнирда иштирок этиш учун 14 кунлик карантинни ўтказиши лозим.

Мусобақанинг бошланиш санаси ҳали аниқ эмас. Аммо тахминларга кўра, старт 3 ҳафтага қолдирилган ва 8 февралда бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!