Надаль "Уимблдон" ва Олимпиадада қатнашмаслигини маълум қилди

"Катта дубулға" туркумига кирувчи турнирларнинг 20 карра ғолиби, жаҳоннинг собиқ биринчи рақамли ракетка устаси Рафаэль Надаль "Уимблдон" ва Олимпиядада қатнашмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда у "Твиттер"даги расмий саҳифасида ёзиб қолдирди:

"Барчага салом, мен бу йилги "Уимблдон" ва Токиодаги Олимпияда ўйинларида иштирок этмасликка қарор қилдим. Ушбу қарорни қабул қилиш осон бўлмади, лекин танамга қулоқ солиб, жамоам билан муҳокама қилгандан сўнг, бу тўғри эканлигини тушуниб етдим".

Маълумот учун, 35 ёшли Рафа Франция очиқ чемпионатида ярим финалга қадар етиб борди ва катта куч йўқотди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!