Нагельсман "Бавария"га олиб келмоқчи бўлган футболчи ким?

"Бавария" клуби “Байер”нинг ўнг қанот ҳимоячиси Жереми Фримпонгга жиддий қизиқиш билдирмоқда, деб хабар беради Sport1.de.

Манбага кўра, мюнхенликлар бош мураббийи Юлиан Нагельсманнинг шахсан ўзи 21 ёшли футболчини сотиб олишни талаб қилмоқда.

Ушбу позицияга муқобил вариантлар сифатида эса Боте Баку (“Вольфсбург”) ва Сержиньо Дест (“Барселона”) кўрилмоқда.

Жереми Фримпонг жорий мавсум "Байер" таркибида барча турнирларда жами 31 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. Унинг леверкузенликлар билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию