Нагельсманн Германия термаси ўрнига Англия грандини бошқармоқчи

2026 йилги жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсман Англия Премьер-лигасида ишлашни хоҳламоқда.

Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.

Манбага кўра, 38 ёшли мутахассис учун Англияда янги спорт лойиҳасини топиш ишларини бошлаб юборган.

Воситачилар орқали унинг номзоди “Ливерпуль”, “Манчестер Сити”, “Челси” ва “Арсенал” клубларига таклиф қилинди.

Ҳозирча “Челси”, “Ливерпуль” ва “Арсенал” бу таклифга жавоб бермаган. Бу клублар амалдаги мураббийларига ишонч билдиришда давом этади.

Ўз навбатида, “Манчестер Сити” раҳбарияти Хосеп Гвардиоланинг келажаги бўйича қарорини кутмоқда ва эҳтимолий ўринбосарларни кўриб чиқяпти. Улар орасига Юлиан Нагельсманн ҳам қўшилди.

Нагельсманн Германия терма жамоасини 2023 йил сентябридан бери бошқариб келмоқда. Унинг шартномаси 2028 йил ёзигача амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!