Наингголан "Интер"га ўтишга жуда яқин турибди

"Интер" клуби "Рома" ярим ҳимоячиси Ража Наингголаннинг трансфери борасида келишувга эришди. Бу ҳақда Football Italia хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича миланликлар 30 ёшли бельгиялик футболчи учун “бўрилар”га 29 млн евро ва унга қўшимча равишда ўзининг ёш иқтидорли футболчиси Никола Заниолони қўшиб беради. Таъкидлаш керакки, 18 ёшли футболчи ўтган мавсум Италия ёшлар чемпионатида 34та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 14та гол ҳамда 10та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Маълумот учун, Наингголан якунланган мавсум “Рома” сафади жами 42та ўйинда иштирок этган ва ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 11та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!