Наманганга "Ал-Иттиҳод"нинг қайси юлдузлари келмоқда?

Хабарингиз бор ОЧЛ 1/8 финал босқичида "Навбаҳор" "Ал-Иттиҳод"га қарши майдонга тушади. Мазкур баҳс учун жиддаликлар қайси легионерларни қайдномага киритгани маълум бўлди. 

Унга кўра, қуйидаги футболчилар Наманганга ташриф буюради: Абдулраззоқ Ҳамдаллоҳ, Ромариньо, Н'Голо Канте, Фабиньо, Аҳмад Хегази ва Луис Фелипе.

Қайдномага эса Карим Бензема, Марсело Гроэ ва Жота киритилмади. Франциялик ҳужумчи ва португалиялик вингер ҳали сафга тўлиқ қайтмаганлигини айтилмоқда.  

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!