Нани: "Роналду 2028 йилги Европа чемпионатида ўйнаса ҳам ажабланмайман"

  • 18.01.2026 13:11
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Португалия терма жамоаси ва "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Луиш Нани Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди.

Tecno

"Таслим бўлишни истамаслик уни барча даврларнинг энг зўр футболчиларидан бирига айлантирди. Ҳатто ҳозир 40 ёшда ҳам мухлисларни ҳайратга солишда давом этмоқда. Умид қиламанки, у саралаш ўйинларида кўрсатган даражасини сақлаб қолади ва Жаҳон чемпионатида Роберто Мартинес учун муҳим футболчи бўлиб қолади ва голлар уришда давом этади. 

Умид қиламанки, у Евро-2028да ҳам Португалия терма жамоаси футболчиси сифатида иштирок этади. Бу Роналду ўзини жисмонан қандай ҳис қилишига, жароҳатлардан қочишига ҳам боғлиқ. Аммо агар кимдир 43 ёшида Европада ўйнашдек ажойиб нарсага қодир бўлса бу албатта Криштиану", - деди Нани.

Маълумот учун, Криштиану Роналду ва Луиш Нани "Манчестер Юнайтед"да бирга ўйнаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!