Нани
Ads

Испаниянинг “Валенсия” жамоаси ярим ҳимоячиси Нани фаолиятини яна Туркияда давом эттириши мумкин.

Испан клуби португалиялик футболчини трансферга қўйган эди. Испан ОАВда ёзишларича, Нанини олдин ўзи тўп сурган “Фенербахче” клуби ижарага олишни истамоқда.

Маълумот учун Луиш Нани ўтган мавсум “кўршапалаклар” сафида Ла Лигада 25 та баҳсда майдонга тушди ва 5 та гол киритишга муваффақ бўлди.