"Наполи" бугун мағлуб бўлиши мумкин. Чунки...

“Наполи” форварди Дрис Мертенс тўпиғидан олган жароҳатидан ҳали ҳам тўлиқ фориғ бўлмади. У 16 декабрь куни “Интер”га (0:1) қарши ўйинда жароҳат олган эди.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра, бельгиялик футболчи бугун бўлиб ўтадиган “Кальяри”га қарши ўйинда ҳам иштирок этолмайди.

Қайд этиш лозимки, “Наполи” Мертенссиз ўтказган 9 та ўйиндан бор йўғи 2 тасида ғалаба қозонган холос. У майдонга тушган 42 та ўйиндан 24 тасида эса ғалаба қозонган.

“Кальяри”га қарши ўйин қайдномасига ҳужумчи Виктор Осимхен ва ҳимоячи Калиду Кулибали ҳам киритилмади. “Кальяри” – “Наполи” беллашуви Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!