“Наполи” “Рома” футболчисини нишонга олди

CHERY AUTO

"Наполи" жорий трансфер ойнасида янги ҳужумчи сотиб олмоқчи. Бу ҳақда "Corrieredellosport" нашри хабар бермоқда. 

Tecno

Манба маълумотига кўра, "мовийлар"нинг ҳозирда сотиб олиш учун асосий номзодларидан бири "Рома" форварди Эван Фергюсон бўлиб турибди. Футболчи айни вақтда римликлар сафида ижара асосида ҳаракат қилиб келмоқда. Фергюсонинг трансфер ҳуқуқи "Брайтон"га тегишли. 

Ирландиялик ҳужумчининг ҳозирда "Трансфермаркт" порталидаги нархи 25 миллион еврони ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, 21 ёшли футболчи жорий мавсум Италия клуби сафида 21 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол ва 2 та голли узатмани ўз номига ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!