"Наполи" "захирачи" футболчисини қуйи лига жамоасига бериб юборди

Италиянинг “Наполи” клуби жамоа ярим ҳимоячиси Роберто Инсиньени қуйи лига клубига ижарага бериб юборди.

Клуб матбуот хизматининг хабар тарқатишича, 22 ёшли футболчи мавсум сўнггига қадар B  сериянинг “Латино” клубида тўп суради.

Қайд этиш жоиз, Инсинье жорий мавсумда “Наполи” сафида майдонда умуман кўриниш берганича йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!