"Наполи"даги Ғулом коронавирусга чалинди

"Наполи"нинг қанот ҳимоячиси Фаузи Ғуломда коронавирус аниқланди.

Клуб расмий сайтининг маълум қилишича, 30 ёшли жазоирлик футболчининг COVID-19га топширган тест натижаси мусбат чиққан. Унда касаллик аломатларсиз кечмоқда ва у ҳозир уй карантинига олинган.

Бундан аввалроқ, "Наполи"нинг бошқа бир футболчиси – Фабиан Руис ҳам коронавирусга чалинган эди. Аммо у яқиндагина соғайди ва сафга қайтди.

Фаузи Ғулом жорий мавсум “Наполи” сафида жами 12 та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!