"Наполи"га ёзда янги ҳужумчи келади

  • 5 апрель, 2020, 18:00
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Женоа" клуби форварди Андреа Пинамонти фаолиятини "Наполи"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Gazzetta dello Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, неаполликлар ёзги трансферлар даврида ўзларининг ҳужум чизиқларини янада кучайтириш мақсадида айнан мана шу 20 ёшли футболчини сотиб олишни режалаштиришмоқда.

Пинамонти жорий мавсум “Женоа” сафида А Серияда 22 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та гол ҳамда 3 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг генуяликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!