«Насаф» – АГМК. Превью

Аждарлар» Суперлиганинг 20-турида Олмалиқнинг АГМК жамоасини қабул қилади. Бу беллашув турнинг марказий учрашуви бўлади деб бемалол айтиш мумкин. Ушбу баҳс 21 октябрь куни Қаршидаги «Марказий» стадионида бўлиб ўтади. Беллашув соат 18:00 да бошланади.

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Жамоалар Ўзбекистон чемпионатида шу вақтга қадар 27 бор куч синашишган. Бўлиб ўтган 13 учрашувда «аждарлар», 5 ўйинда эса «кончилар» зафар қучишган. 9 учрашувда эса дуранг натижа қайд этилган.

Coca Cola Суперлигасининг 20-турида "Насаф" ўз майдонида асосий рақиби ҳисобланган АГМКни қабул қилади Қуйида ушбу учрашувдан олдин жамоаларнинг ўзаро ўйинлар тарихига бир назар солиб ўтамиз.

"Насаф" ва АГМКнинг ўзаро ўйинларида тўплар нисбати 42:25 га тенг. Устунлик "аждарлар" тарафида. Ўзаро учрашувларда қайд этилган энг юқори ҳисоблар қуйидагича: «Насаф» – АГМК 4:0, АГМК – «Насаф» 2:0.

Жамоалар сўнгги ўзаро учрашувни 2020 йили 02 июль куни Олмалиқда ўтказган. Бу учрашувда «кончилар» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишган.

Жамоалар иштирокидаги сўнгги беш учрашув натижалари:

02.07.2020 АГМК — "Насаф" 2:1

30.09.2019 АГМК — "Насаф" 2:1

26.04.2019 "Насаф" — АГМК 4:0

25.11.2018 "Насаф" — АГМК 2:2

19.10.2018 АГМК — "Насаф" 0:2

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)