"Насаф" - "Бунёдкор": Матнли трансляция

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

  • 90'

    Учрашув якунланди! 2-2 ҳисобидаги жанговар дуранг! Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90'

    Сўнгги дақиқаларда жамоалар ғалабани илиб кетиш учун қарама-қарши ҳужумларни амалга оширишмоқда.

  • 90'

    Учрашув асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Абдужалиловдан супер сейв. Қаршиликларнинг ҳужуми Абдихолиқовнинг бош билан берган зарбаси билан якунланди. Тўп ерга бир тегиб олгани қийин траектория олишига сабаб бўлди.

  • 86'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Бурчакдан узатилган тўпни Эркинов дарвозага жойлади.

  • 85'

    Миржаҳон Мираҳмадов ўрнига Шаҳбоз Эркинов майдонга тушди.

  • 85'

    Селим Нурмурадов Хуршид Ғиёсовни алмаштирди.

  • 82'

    "Насаф" "Бунёдкор"нинг хавфли қарши ҳужумини бартараф этишга муваффақ бўлди.

  • 81'

    Ҳусниддин Алиқулов Ғолиб Ғайбуллаев ўрнига майдонга тушди.

  • 80'

    Қодирқуловнинг узатмаси ҳеч кимга насиб этмай нариги қанотга ўтиб кетди. Бу ерда "қалдирғочлар"дан ҳеч ким йўқ.

  • 79'

    Ғайбуллаевга тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 77'

    Хуршид Ғиёсов вазиятни чўзиб юборди. Акс ҳолда, ҳисоб тенглашиши мумкин эди.

  • 76'

    Икромовнинг зарбасига салгина аниқлик етишмади.

  • 75'

    Бозоров Қобиловдан яхши ўтганди. Аммо ҳимоячи унинг йўлига оёқ қўйди. Қоидабузарлик. "Насаф" эса ўйинда давом этди. Станоевичнинг зарбаси анча ноаниқ.

  • 74'

    "Насаф" футболчиси воқеалар ривожидан илгарилаб кетди.

  • 73'

    Бозоров қулай позициядан зарба бера олмади.

  • 71'

    Ойбек Бозоров рақибига нисбатан қўпол ўйнагани учун сариқ карточка олди.

  • 70'

    Йўлдошевнинг жарима майдончаси ичига узатган тўпига шериклари ета олмади.

  • 67'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Ҳозиргина майдонга тушган Суҳроб Иззатов ҳисобни қисқартирди.

  • 65'

    Хусайн Норчаев ўрнига Ислом Кенжабоев ўйинга қўшилди.

  • 63'

    "Насаф" яхши прессинг уюштирмоқда.

  • 60'

    Гол ўтказиб юборган бўлса-да, "қалдирғочлар" олдинга ўтмоқда.

  • 57'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Дилшод Саидовнинг идеал узатмасидан сўнг Абдихолиқов бўш қолган дарвозага тўп киритди.

  • 55'

    Анвар Ғофуров ўз ўрнини Суҳроб Иззатовга бўшатиб берди.

  • 55'

    Бозоровнинг қулай узатмасидан кейин зарба берган Станоевичнинг уриниши муваффақиятсиз якунланди.

  • 53'

    Станоевичнинг узоқ масофадан кучли зарбасини Абдужалилов қайтарди.

  • 52'

    Абдихолиқовнинг зарбаси рақиб ҳимоячисига тегиб қайтди.

  • 50'

    Тошкентликларнинг навбатдаги бурчак тўпи ҳам бесамар якунланди.

  • 48'

    "Қалдирғочлар" жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Тўхтасиновнинг кучли зарбасини Неъматов бартараф этди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 45'

    Танаффус!

  • 45'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Ўйин майдон марказида кечмоқда. Ҳеч бир айтарли вазият содир бўлмаяпти.

  • 40'

    Абдужалиловдан сейв. Станоевичнинг олисдан берган зарбаси ерга тегиб олгач хавфли траектория ҳосил қилди.

  • 39'

    "Бунёдкор" ҳимоячилари орқа чизиқда ўта хавфли ўйнашмоқда.

  • 38'

    Кейинроқ эса Мозговой узоқдан зарба бериб кўрди. Ноаниқ.

  • 37'

    Бозоров ўзига узатилган тўпни ортидан келаётган Абдихолиқовга узатишни мақсад қилди. Аммо тўп бошқа тарафга кетди.

  • 35'

    Станоевичнинг олисдан берган зарбаси ноаниқ.

  • 32'

    Қобиловнинг яхши ҳаракати оқибатида "Насаф" ҳужуми тўхтайдиган бўлди.

  • 29'

    Окоповнинг зарбасини Неъматов қайтаришга эришди. Яхши ҳужум ташкил қилинган эди.

  • 28'

    "Бунёдкор"нинг узоқ давом этган комбинацияси тўпнинг олдириб қўйилиши билан якунланди. Натижада, "аждарлар" қарши ҳужумга чиқиб кетди. Норчаевнинг ноаниқ зарбаси яққол голли вазиятни барбод қилди. 

  • 22'

    "Насаф" голдан руҳланиб, ҳужумга ташланмоқда.

  • 20'

    ГООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Норчаев ҳисобни очмоқда. Қаршиликлар камдан-кам ҳужумга ўтаётганига қарамай, ўз вазиятидан моҳирона фойдаланиб кетди.

  • 18'

    Мозговойнинг узатмаси "Бунёдкор" ҳимоячиларига қийинчилик туғдирмади.

  • 15'

    Абдихолиқовнинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 13'

    Ҳимоядан амалга оширилган узун кросс Эшмуродов томонидан қайтарилди.

  • 11'

    "Қалдирғочлар" босим уюштирмоқда.

  • 9'

    Икромов жарима майдонига ёриб кирди. Унинг зарбаси ноаниқ бўлди.

  • 7'

    "Насаф"нинг бурчак зарбаси муваффақиятсиз чиқди.

  • 4'

    Сал қолса "Насаф" ўз дарвозасига тўп киритиб қўярди. Неъматов яхши ҳаракат қилиб, тўпни эгаллаб олди.

  • 2'

    Шерзод Насруллаев қўполлиги учун огоҳлантирилди.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Ваниҳоят, тез ёрдам машинаси етиб келди. Жамоалар майдонга тушишди.

  • 0'

    Учрашувда тез ёрдам йўқлиги сабаб ўйин кечикмоқда.

  • 0'

    "Насаф" ва "Бунёдкор" учрашуви бошланиш арафасида. Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!