
"Насаф" - "Факель" ўйинида кучлар тенг келди
Мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони Анталияда Россиянинг “Факель” клубига қарши назорат учрашувини ўтказди.
Рўзиқул Бердиев Россия премьер-лигаси вакилига қарши жанговар таркибни ташлади. Ўтган йилги қишки йиғин чоғида ҳам мазкур клублар ўзаро баҳс олиб боришганди.
Бу сафарги ўйин ҳам шиддатли ва кескин руҳда ўтди. Жамоанинг янги ҳужумчиси Рубин Хебай эса биринчи бўлимдан сўнг оёғидан бироз жароҳат олгач, иккинчи бўлимда ўрнига бошқа футболчи туширилди.
Беллашув мобайнида “Насаф”да ҳам, “Факель”да ҳам гол уриш учун яхши имкониятлар бўлди. Лекин дарвозабонлар маҳоратини намойиш қилди. Натижада учрашувда ҳисоб очилмай қолди – 0:0.
“Насаф”: Абдувоҳид Неъматов, Умар Эшмуродов, Ғолиб Ғайбуллаев, Шерзод Насруллаев, Мурод Раҳматов, Игорь Голбан, Акмал Мозговой, Жавоҳир Сидиқов, Ойбек Бозоров, Драган Черан, Рубин Хебай.
Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Зафармурод Абдираҳматов, Хусайн Норчаев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Сардор Баҳромов, Шароф Муҳитдинов, Баҳодир Ҳалилов, Суҳроб Нуруллоев.
Комментарии