“Насаф” ФМ мураббийларига янги лицензиялар топширилди

Қашқадарё вилоятида, жумладан “Насаф” футбол мактабида фаолият юритаётган мураббийларга ОФКнинг “В” тоифасидаги лицензиялари топширилди. Тадбир “Насаф” ФМда бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси техник бўлими бошлиғи Шавкат Имомов, клуби бош менеджери С.П.Кучеренко, жамоа бош мураббийи Р.С.Бердиевлар ҳам ҳозир бўлишди.

Футбол мактаби мураббийларидан Умирқул Раҳматуллаев, Павел Кшнякин, Жасур Ибрагимов, Озод Бердиев, Нурали Қунғиров, Дилмурод Пўлатов ва Жамшид Азизовларга мазкур тоифали лицензиялар топширилди. Яна бир мураббий Элдор Мойлиевга эса ОФКнинг “А” лицензияси топширилди.

Мураббийларга ушбу лицензияларни Шавкат Имомов, С.П.Кучеренко ва Р.С.Бердиевлар топширишди, -дея хабар бермоқда клуб матбуот хизмати

Қуида ушбу маросимдан олингна фотоларни томоша қилинг:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!