"Насаф" легионери "Бухоро"да! (Фото)
Ўзбекистонда 5 июлдан трансфер ойнаси очилди. Жамоаларда келди-кетдилар бошланди.
Жорий мавсум бошида "Насаф" сафига келиб қўшилган Муҳаммаджон Раҳимов фаолиятини бошқа жамоада давом эттиради.
SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, Тожикистон миллий терма жамоаси аъзоси саналган ҳужумчи "Бухоро"да тўп тепади. 24 ёшли футболчининг "аждарлар" билан 2023 йилнинг охиригача мўлжалланган шартномаси бор. Шу боис Муҳаммаджон Раҳимов мавсум охиригача Улуғбек Бақоев жамоасида ижара асосида ўйнайди.
Футболчи кеча - 11 июль куни "Бухоро"нинг "Хўжанд"га қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.
Фикрлар