"Насаф" Осиё Чемпионлар лигасини сенсация билан бошлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистоннинг «Насаф» жамоаси кутилмаганда Баҳрайннинг  «Ал-Халдия»  клубидан очко олиб, ОФК Осиё Чемпионлар Лигаси Иккинчи дивизиони гуруҳ босқичи биринчи турида дуранг қайд этди. 

Учрашув Рифф шаҳридаги Баҳрайн Миллий стадионида бўлиб ўтди. Тўлиқ 90 дақиқа давомида ҳар икки жамоа ҳам бир бирининг дарвозасига йўл топа олмади. 

Беллашув олдидан эса майдон эгалари асосий фаворит сифатида кўрилган эди.

«Насаф» таркибидан учрашувни асосий таркибда қуйидаги футболчилар бошлади: Абдувоҳид Неъматов, Алибек Давронов, Акромжон Комилов, Ғолиб Ғайбуллаев, Аденис Шала, Зафармурод Абдураҳматов, Бобур Абдихолиқов, Шароф Муҳитдинов, Ойбек Рустамов, Аббос Ғуломов ва Умарбек Эшмуродов.

Шу тариқа, «Насаф» ва «Ал-Халдия» гуруҳ босқичидаги илк ўйиндан сўнг бир очкодан жамғарди. 

«А» гуруҳида шунингдек БААнинг «Ал-Вахда» ва Кувайтнинг «Ал-Кувайт» жамоалари ҳам иштирок этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!