"Насаф" "Пахтакор"га тенглашиб оладими ёки фарқ ошадими? Суперкубок баҳсига оид муҳим маълумотлар

Бугун Ўзбекистон Суперкубоги ўтказилади. Унда "Пахтакор" ва "Насаф" ўзаро беллашади. Учрашувга Жиззах шаҳри мезбонлик қилади. Баҳс 19:30да старт олиши белгиланган.

Ўйиндан олдин Суперкубокка оид маълумотларни тақдим этамиз.

photo_2023-08-24_06-49-03

Ўзбекистон Суперкубоги 1999 йили ташкил этилган. Унда кубок соҳиби "Навбаҳор" Фарғонада чемпион "Пахтакор" билан беллашган ва 4:2 ҳисобида зафар қучган. Ўйинга "Нефтчи" стадиони мезбонлик қилган, 6000 мухлис баҳс шоҳидига айланган. Бу Суперкубокда энг кўп гол урилган ўйин ҳисобланади.

Суперкубок йўлга қўйилгану, лекин давом эттириш жуда қийин кечган. Сабаби 2000-2013 йиллар ўйинлар ўтказилмаган.

2014 йили кубок ва чемпион саналган "Бунёдкор" олий лигада 2-поғонани банд этган "Локомотив" билан куч синашган ва "қалдирғочлар" битта тўп фарқидаги ғалабага эришган - 2:1. Ўйин Тошкентдаги "Жар" стадионида ташкил этилган. 4751 ишқибоз аренага келган.

Кейинги йили кубок эгаси "Локомотив" чемпион "Бунёдкор" ўйингоҳида 7200дан ортиқроқ мухлис қаршисида чемпион "Пахтакор"ни 4:0 ҳисобида тор-мор келтирган.

2016 йили "Насаф" ҳам кубокни қўлга киритгач, чемпион "Пахтакор"ни мағлубиятга учратган 1:0. Ўшанда "Бунёдкор" стадионига 4748 ишқибоз ташриф буюрган.

2017-2018 йиллар Суперкубок ўтказилмаган. 2019 йили Суперлига ғолиби "Локомотив" кубок соҳиби АГМКни 2:1 ҳисобида таслим этган. Беллашув "Пахтакор" стадионида 18000 мухлис қаршисида ўтказилган. Бу энг кўп томошабин ташриф буюрган ўйин ҳисобланади.

2021 йили "Пахтакор" қора анъанага барҳам бериб, “Насаф”ни Самарқандда доғда қолдирган. Ягона гол “шерлар”га илк суперкубокни тақдим этган. 4000 мухлис шоҳидлигидаги баҳс тақдирини Драган Чераннинг голи ҳал қилди.

photo_2022-02-27_10-51-36

Бир йил ўтиб Яйпанда яна “Пахтакор” ва “Насаф” тўқнаш келди. 7 мингдан ортиқ мухлис қаршисидаги ўйинда Самарқанддаги сценарий такрорланган. Ўша 1:0 ҳисоби, гол муаллифи Драган Черан.

Кўриб турганингиздек, "Локомотив" ва “Пахтакор” Суперкубокда 2 бор зафар қучган ҳолда ушбу совринни энг кўп қўлга киритган жамоалар ҳисобланади. "Навбаҳор" ушбу кубокнинг биринчи эгаси бўлса, охирги марта "Пахтакор" Суперкубокни кетма-кет икки марта ўзиники қилган. "Бунёдкор" ҳамда "Насаф" бир мартадан совринга эришган.

Йил

Ғолиб

Ҳисоб

Мағлуб

Стадион

Томошабин сони

1999

Навбаҳор (Наманган)
Ўзбекистон кубоги соҳиби 1998

4 : 2

Пахтакор (Тошкент)
Ўзбекистон чемпиони 1998

Нефтчи,
Фарғона

6000

2000—2013

Ўтказилмаган

2014

Бунёдкор (Тошкент)
Ўзбекистон чемпиони 2013

Ўзбекистон кубоги соҳиби 2013

2 : 1

Локомотив (Тошкент)
Ўзбекистон чемпионатида 2-ўрин соҳиби 2013

Жар,
Тошкент

4751

2015

Локомотив (Тошкент)
Ўзбекистон кубоги соҳиби 2014

4 : 0

Пахтакор (Тошкент)
Ўзбекистон чемпиони 2014

Бунёдкор,
Тошкент

7216

2016

Насаф (Қарши)
Ўзбекистон кубоги соҳиби 2015

1 : 0

Пахтакор (Тошкент)
Ўзбекистон чемпиони 2015

Бунёдкор,
Тошкент

4748

2017

Ўтказилмаган

2018

Ўтказилмаган

2019

Локомотив (Тошкент)
Ўзбекистон чемпиони 2018

2 : 1

АГМК (Олмалиқ)
Ўзбекистон кубоги соҳиби 2018

Пахтакор,
Тошкент

18000

2020

Ўтказилмаган

2021

Пахтакор (Тошкент)
Ўзбекистон чемпиони 2020

1 : 0

Насаф (Қарши)
Ўзбекистон чемпионатида 2-ўрин соҳиби 2020

Динамо,
Самарқанд

4000

2022

“Пахтакор” (Тошкент)

Ўзбекистон чемпиони 2021

1:0

“Насаф” (Қарши)

Ўзбекистон кубоги соҳиби 2021

Фарғона,

Ўзбекистон

7215

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!